Танишинг: судьялар корпусининг янги вакиллари

30 Ноябрь 2023 20:35 4889 Чоп этиш

 Бугун бўлиб ўтган  Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навдатдаги йиғилишида йигирма нафардан ортиқ Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби битирувчиларини муқобиллик асосида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

 Муҳокамалар якунида  ўн етти нафар номзод  ушбу лавозимга муносиб,  деб топилди.

Бундан ташқари яна икки нафар номзод - Айтниязова Саёра Парахатовнани -  фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьяси лавозимига; Давлетмуратов Бахыт Рустемовични -  фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Аминова Дилёра Бобоқуловна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Комилжонов Феруз Комилжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Алмосова Дамира Абдурахмоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Мамараимова Гулрух Махмудовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Хўжамқулов Алишер Йўлдошевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг судьяси лавозимига;

Холматов Бахром Уктамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг судьяси лавозимига;

Шарипов Иномжон Баходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимига;

Куллиев Дилмурод Тўймуродович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг судьяси лавозимига;

Абдурасулов Ойбек Қўлдошевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Раджабов Зафар Тохирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Имомов Ахроржон Анварович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Муқумова Адолат Аҳматовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Муминов Сардорбек Холмуродович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Рўзиева Азиза Авазовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Тухтаев Зафар Анварович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Суяров Элёр Убайдуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Маманов Насрула Исматуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech