Кенгашдан сўнг: бугунги танлов, тайинлов ва қайта тайинловлар...

15 Декабрь 2023 20:42 4472 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ваколат муддати якуни етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, шунингдек, муқобиллик асосида  айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Ибодуллаев Анвар Абдужабборович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Абдуллаев Лазиз Амриллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Турдибеков Азизбек Турдибекович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди;

Равшанов Хуршид Сагдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Шаропов Жамшид Бурҳонович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Расулов Санжарбек Игамкулович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Жаббаров Жавлон Равшан ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Ҳасанов Шаҳобиддин Гулямович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Бегимқулов Одилбек Нурмуродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Алимардонов Тўра Шодмонович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Нуримов Орифжон Тоштемирович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Жураев Бехзод Хамидович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Бегимов Руфат Мусурмонович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Гулямова Озода Миркамаловна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Абдурахимов Бехзод Баходирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Бундан ташқари:

Эргашев Фаррух Алишерович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Шукурлаева Гули Юсуповна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Эргашев Мансур Фазилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Саидмуратов Баходир Бахтиёрович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Бобоев Жонибек Рўзиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик,  шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига;

Талипов Сухроб Максуджанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Нурматов Зубайдулло Маликович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech