Энди улар – судья!

15 Декабрь 2023 21:20 4922 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган очиқ танлов шаклидаги  йиғилишида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг йигирма нафардан ортиқ битирувчилари  иштирок этган очиқ танлов якунида ўн саккиз нафар номзод  илк бор судьялик лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Ҳайитова Адиба Ғофуровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Кабирова Наргиза Акрамовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Мухамеджанов Баходир Орифович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Сафаров Анвар Амонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Санаев Ботир Уролович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Болтаев Илёс Баходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Хакимов Азимжон Эгамбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси лавозимига;

Розимов Шохаббаз Худайберганович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига;

Турғунов Алишер Аброр ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси лавозимига;

Хожимуродов Жасур Жаҳонгирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимига;

Жўрабоев Дадажон Шавкатбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Косимов Шахобиддин Уткирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг раиси лавозимига;

Холиков Музаффар Абдигаппарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Мирзаев Фарходжон Тахирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Таиров Нураддин Нзамаддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Пиржонов Журъат Ражаббаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Шомуротов Илёрбек Ўктамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Хужаназаров Акмалжон Рахимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

очиқ танловда муваффақиятли иштирок этган  Аманиязов Жалгас Жолдасбаевични - Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Зиямбетов Дамир Абдирахмановични - фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси лавозимига; Ибрагимов Фархад Бахадыровични - жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг раиси лавозимига; Кдырниязов Жеткиншек Буркитбаевични - жиноят ишлари бўйича Мўйноқ туман судининг раиси лавозимигаБабаназаров Калбай Рустамовични - Нукус туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;Утепбергенова Гульназ Кожабергеновнани - жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг судьяси лавозимига (судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига) тайинлаш мақсадга мувофиқ, деб топилгани ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритилди.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech