Ўзбекистон Судьялар клубининг форуми. Иккинчи кун

20 Декабрь 2023 20:49 683 Чоп этиш

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг онлайн форуми бошлангани,  унинг биринчи иш куни  фуқаролик ишлари бўйича судлар  судьялар иштирокида ўтганини хабари берилганди.

Бугун жиноят ишлари бўйича судлар судьялар ўзаро йиғилиб, “виртуал мулоқот”ларда (Судьялар клубининг электрон  платформасида) йиғилиб қолган масалалар юзасидан  жонли мулоқот тарзида фикр алмашдилар.

Аввалига айтилдики, суд амалиётидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ўзаро фикр алмашишда  Ўзбекистон Судьялар клубининг электрон платформасида муҳим мулоқот майдонига айлангани алоҳида эътиборга лойиқ.   Муҳокамаларда  клубнинг  кўп йиллик тажрибага эга масъул аъзоларининг (судьяларнинг) қимматли ва беминнат фикр ва тавсиялари айниқса, илк бор лавозимга тайинланган ёш судьялар учун қўшимча машғулот вазифасини ҳам ўтамоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида жиноят ишлари бўйича судлар судьялари ўртасида 1626 та масала онлайн муҳокама қилинган.  Энг кўп муҳокама қилинган мавзу жазо тайинлаш амалиётига боғлиқ эканига таъкид этилиб, бунда эътибор қаратилиши лозим бўлган нуқталар хусусида гапирилди.

 Шунингдек, процессуал муддатлар, маъмурий назорат, жиноятларни малакалаш, ашёвий далилларга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда апелляция тартибида иш юритишнинг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди, баҳс-мунозалар бўлди, шу жараёнда қатор саволларга жавоб ҳам берилди. Бундан ташқари  амалиётда юзага келаётган ҳуқуқий бўшлиқ, бу борада қонунчиликка қўшимчалар киритиш ва Олий суд пленуми қарори шаклидаги раҳбарий тушунтиришга бўлган эҳтиёжлар ҳақида таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Форумнинг эртанги иш куни иқтисодий судлар судьялари иштирокида ўтади. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech