Йилнинг сўнгги тайинловлари
Судьялар олий кенгашининг жорий йилдаги очиқ танлов шаклидаги охирги йиғилиши ниҳоясига етди.
Кун тартибидаги масалалар муҳокамаси, якунда қабул қилинган қарорлар ортидан янги йилни айрим судьялар шу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айримлари эса ваколати муддати даврига қайта тайинлангани билан қарши оладиган бўлди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Кукиев Музаффар Зафарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Саидов Жаҳонгир Жамолович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мухиддинов Абдурасул Рахимович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Эрметова Шоира Хасановна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Тўраев Бекзод Бахшуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Якубов Махмуджон Мухамаджонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Иштихон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Чориев Дилшод Шавкатович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Хакимов Ханжар Зиядиллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек:
Солиев Набижон Раҳматуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Парпиев Хусанбой Шовдонбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг судьяси лавозимига ;
Хаитбоев Алибек Отабекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари - Абибуллаев Елубай Онгарбаевични Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинлаш мақсадга мувофиқ деб топилиб, бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати