Айрим туман судларининг раислари ўзгарди ва бошқа тайинловлар
Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши якуни етди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан қизғин ва кескин муҳокамалар якунида айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, шунингдек, айримларини ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид қарорлар қабул қилди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Рахимов Зарифжон Ахмадович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Турдиев Бехзодбек Фазлидинович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Боймуродов Қахрамон Холмирзаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Мирзаабдуллаев Умаржон Тўлқинбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Дадаханов Адхам Хаджиевич – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг раиси лавозимига;
Туракулов Акрам Нигматуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Абдуллаев Лазиз Амриллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Гадаев Нодир Алишерович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Тухтаев Шерзод Мусирмонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Тожибоев Эрмамат Эгамбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Исматова Азиза Собирджоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимига;
Турсунов Сухроб Норкулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Козиев Исломжон Исмоилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Исаков Зафарбек Баходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Содиқов Собир Шухратович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Фориш туман судининг раиси лавозимига;
Якубов Зафар Атабаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Шарипов Дилшод Сабурович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти Косон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
Давлатов Баходир Худайберганович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Қазақов Махмуд Баҳодирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Кадиров Умид Муртазаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Ибодуллаев Фахриддин Эшмурзаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Норқўзиев Анвар Рахмонбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Юсупов Темурбек Дурдибаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Рахимов Азизжон Азимжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати