Кенгашда янги тайинловлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди
Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ваколат муддати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Юлдашев Илҳом Бобожонович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мамарасулов Ҳасан Болтабоевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти Фориш туман иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Кушиев Ғуломжон Ёқубжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Буриев Азиз Абдукаимович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Хакимов Музафар Абдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек, ваколат муддати якунига етган:
Соатов Дилшод Туйчиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Очилов Дилмурод Мадаминович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Матниязов Сардорбек Хожиназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Хожиев Абдусаид Худайбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Кудратов Аброр Хамидуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Муминова Феруза Исмаиловна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Махаммадиева Латофат Асқаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Набиев Мажид Садуллоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
Жаббаров Толмас Рузимуродович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари:
Хашимов Рустам Фуркатович – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Султанов Болат Рахманович – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати