Муҳим мавзуда давра суҳбати ўтказилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактаби ташаббуси билан “Ўзбекистон 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб- қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси муҳокамаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари, Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлари ва Судьялик лавозимига тайёрлаш курси тингловчилари иштирок этишди.
Айтилдки, давлат раҳбарининг юқорида қайд этилган фармони лойиҳаси “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга оширишд, хусусан, “яшил иқтисодиёт” тамойилларига асосланган юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, қонунларнинг устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилишнинг яна бир ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Айниқса, унда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, одил судловни сифат жиҳатидан янада ошириш масалалари алоҳида эътиборга молик.
Шунингдек, давра суҳатида лойиҳанинг бўйича қатор таклифлар илгари сурилди. Хусусан, лойиҳанинг 75-мақсадида “Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида жамоатчилик иштирок этиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси” деган жумлаларни “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятида жамоатчилик иштирок этиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси” шаклида, 79-мақсадидаги “Ўзбекистонда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини ривожлантириш концепцияси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси” деган жумлалар “Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият вакиллик органларини ривожлантириш концепцияси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси”, дея ўзгартириш таклифи билдирилди. Бундан ташқари лойиҳанинг:
9-мақсади 22-вазифасини “Бирламчи ва ишончли ёзма манбалар асосида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш натижасида “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи” фани бўйича дарсликлар яратиш ва ушбу дарсликлар бўйича таълим беришни ташкил этиш” таҳририда;
81-мақсаднинг 14-вазифасини “Миллий кадрлар захирасида раҳбарлик лавозимларига танланган номзодлар сонини ошириш мақсадида, номзодларни танлашнинг меритократия тамойилига асосланган тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш ва унинг шаффоф тизимини яратиш” таҳририда баён этилишини мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.
Мунозараларга бой ўтган давра суҳбатида Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиш ҳамда билдирилган таклифларни ишчи комиссиясига тақдим этиш белгиланди.