Янги тайинловлар амалга оширилди

14 Февраль 2024 18:33 5036 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани хабари берилганди. Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар муҳокамаси якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бунинг натижасида бир неча нафар судьялар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, шунингдек, айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Исоков Анвар Нормуродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Жўраев Улуғбек Тўраевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Эргашев Илхом Қулдошевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Акрамов Акмал Акрамович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Нармухамедов Абдулла Абдимажитович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Хонбўтаева Дилноза Усмоналиевна – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Шаропов Нодирбек Юнусович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари:

Нийматов Мансур Нурмаматович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Хамидов Хусан Файзуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг судьяси лавозимига;

Содиқов Хуршид Абдисамад ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси лавозимига;

Бахромов Алишер Яхё ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Утамуродов Зарифжон Мухаммадқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг судьяси лавозимига;

Ботиров Салим Файзиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Рахмудинов Сардор Жураевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech