Кенгаш вакиллари амалиёт жараёнлари билан танишди
Cудьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчилари учун амалиёт бошланди.
Тингловчилар кеча ўқишга кирган ёш талабалар эмас. Олий маълумотли ҳуқуқшунос шаҳодатини аллқачон қўлга киритиб, суд-ҳуқуқ тизимида салкам ўн йил тажриба орттиришга ҳам улгурган. Бундан англашиладики, амалиёт жараёни, бундаги талаблар ҳам шунга яраша бўлади.
Жорий ўқув йилида Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига тайёрлаш курсида 153 нафар тингловчи (48 нафари жиноят, 47 нафари фуқаролик, 30 нафари иқтисодий ва 28 нафари маъмурий ҳуқуқ йўналишлари бўйича) таҳсил олмоқда. Уларнинг аксарияти ўзлари таҳсил олаётган йўналиш бўйича Тошкент ва Тошкент вилоятлари судлари амалиёт ўтамоқдалар.Тингловчиларнинг ҳар бирига мазкур судлар судьялари бириктирилган.
Куни кеча Судьялар олий кенгаши вакиллари тингловчилар амалиёт ўтаётган судларда бўлиб, жараён билан яқиндан танишди.
Тингловчилар ва уларга бириктирилган судьялар билан ўтказилган мулоқотларда интизомдан тортиб, амалиёт шакли ва тартиблар хусусида очиқ-ойдин гаплашилди. Шунингдек, тингловчиларда тегишли кўникмалар шакллантиришнинг самаралари усулларини янада такомиллаштириш борасида фикр алмашилди.