Кенгаш вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

1 Март 2024 16:32 696 Чоп этиш

Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоби  бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Кенгаш мутасаддилари иштирок этди.

Қайд этилдики, янги таҳрирдаги Конституциямизда янада мустаҳкамлаб қўйилганидек, Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг мустақил органи бўлиб, судьялар корпусининг шакллантирилишини, суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлайди.

 Профессионал судьялар корпусини шакллантириш, тизимни малакали, ҳалол ва пок кадрлар билан тўлдириш, кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишида:

 2023 йилда судьялик лавозимларига тайинлаш, вакант лавозимларни тўлдириш бўйича ўтказилган очиқ танловлар натижасида 541 та (умумий номзодларнинг 70,4 фоизи) тайинловлар амалга оширилди. Шундан 142 нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига, 111 нафари ўн йиллик муддатга, 5 нафари муддатсиз даврга, 283 нафари ваколати муддатига қайта тайинланган. Судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланганлар Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби битирувчилари ҳисобланади. Айни пайтда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига тайёрлаш курсларида 153 нафар тингловчи таҳсил олмоқда.

Айни пайтда тизимда 1409 нафар судья фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг453 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига,  903 нафари ўн йиллик муддатга, 51 нафари муддатсиз даврга тайинланган.

Тизимда гендер тенгликни таъминлаш бўйича:

 Айни пайтда  тизимда 199 нафар (14,1 фоиз) аёл судьялар  фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 28 нафари раҳбар судьялик лавозимларига тайинланган. Ўтган йили Кенгаш “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)” йўналиши  ғолиби деб топилди. Бундан ташқари 3 нафар аёл судьямиз Марокаш давлатида бўлиб ўтган Халқаро аёл судьялар ассоциациясининг XVI конференцияда ушбу халқаро тузилма аъзолигига қабул қилинди  Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Чунки, Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига кўра, судьялар орасида хотин-қизлар улушини  2025 йилда 20 фоизга, 2030 йилда 30 фоизга етказиш назарда тутилган.  

Тизимда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш борасида:

 2023 йилда судьялар дахлсизлиги бузилиши, уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашувлар бўйича Кенгаш раиси томонидан Бош прокуратурага киритилган тақдимномалар натижасида:

 халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг судларга турли вазифалар юклаш ҳақидаги 9 та қарори;

  1 та ҳолат бўйича судьяга нисбатан чиқарилган маъмурий жавобгарликка оид қарор бекор қилинди;

 2 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилди;

 1 та ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали судьялар дахлсизлиги ва суд ишларига аралашишга уриниш эҳтимолини юзага келаётган ҳолатлар бўйича Кенгаш матбуот хизмати томонидан тегишли баёнот берилиб, воқеликка муносабат билдириб келинмоқда.

  2023 йилда 49 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Уларнинг 2 нафари вафот этгани муносабати билан, 22 нафари ўз аризасига кўра, 17 нафари судьялик қасамёдини, 8 нафари Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун лавозимидан озод қилинди. Шунингдек, ваколати якунига етган 10 нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланишга нолойиқ, деб топилди.

Коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва муросасиз муносабатда бўлишни шакллантиришга қаратилган дастур тасдиқланиб, ижроси таъминланиб келинмоқда. Мазкур жараёнда судьялар ва судьяликка номзодларни психологик тестдан ўтказиш, натижаларини уларнинг фаолиятидан келиб чиқиб таҳлилий ўрганиш, рейтинг-балли ва Судьялар одоби кодексига риоя этиши ва бошқа омилларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш борасида доимий равишда судьялар билан  таъсирчан суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.

Судьяларни рағбатлантириш борасида:

Судьялар фаолияти самарадорлигини очиқ ва шаффоф баҳолаш бўйича миллий электрон рейтинг баҳолаш дастури янада такомиллаштирилиб, энг юқори рейтинг-баллга эга судьялар “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланиб келинмоқда. 2023 йилда 15 нафар судья ушбу мукофотга лойиқ, деб топилди.

Бундан ташқари фаолиятида алоҳида намуна кўрсатиб келган судьялар Кенгашнинг эсдалик совғалари, шунингдек, уларнинг ота-оналари “Ташаккурнома” билан тақдирланиб келинмоқда.

 Рейтинг кўрсатгичлари паст судьялар фаолияти таҳлилий ўрганилиб, уларнинг малакасини ошириш бўйича чора бўййича комплекс чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Бунда ҳар бир судья индивидуал режа асосида ўқитилмоқда.

 Шунингдек:

 Одил судловни самарадорлигини ошириш, профессионал судьялар корпусини шакллантиришда уларнинг маънавий баркамоллигига, шунингдек,  фахрий судьяларни қадрлашга ҳам эътибор қаратилмоқда. Бугун тизимда фаолият кўрсатаётган судьялар учун ибрат сифатида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юристлар - тўқсон икки ёшли Унсум Астанованинг ҳаёти ҳақида “Матонатли аёл қиссаси”, фидойи ва камсуқум Бахтиёр Мирбобоев ҳаёти ва фаолиятига оид  “Одиллик ва оддийлик саодати” китоблари чоп этилиб, тақдимотлари ўтказилди.

Шунингдек,  20 нафар суд фахрийлари илк таҳсил олган ўрта мактабларга Кенгашнинг ташаккурномаси акс этган пешлавҳалар тайёрланиб, етказилди. Айни пайтда ушбу мактаблар суд фахрийлари билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерларнинг кўплаб саволларига жавоблар берилди.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech