Айрим судьялар навбатдаги муддатга, айримлари ваколати муддати даврига қайта тайинланди
Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғлиши бўлиб ўтаётгани хабари берилганди. Унда Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Бунинг натижасида айрим судьялар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги навбатдаги муддатига, айримлари ваколати муддати даврига қайта тайинланди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Сафаров Азиз Сулаймонович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Матмуратов Ихтияр Жалгасович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Ғуломов Илхом Алишер ўғли - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Мухторов Хуршид Синдорович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Нафасов Журъат Тураевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Шукуров Акмалжон Шокирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Агзамова Қизлархон Бахтиёровна – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Қўлдошов Ориф Тошпўлотович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Мирзохидов Мирғани Адхамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Шайдоев Абдуманнон Муротович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати