Гап масофада эмас...

7 Март 2024 11:39 850 Чоп этиш

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Кенгашда мўъжазгина тадбир ўтказилди.  Сана баҳонаи сабаб тизимда юксак обрў-эътибор қозонган, зиммасидаги бурчини бенуқсон адо этиб, жамиятда одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва ёш судья кадрларни етиштиришга муносиб ҳиссасини қўшган аёл судьялар меҳнатлари ҳақли равишда эътироф этилиб, уларга “Суд фахрийси” кўкрак нишони топширилди. Шунингдек,  намунали фаолият кўрсатаётганларга Кенгашнинг эсдалик совғалари топширилди.  Муборак бўлсин!

Тадбир онлайн шаклда ўтганининг кўпам аҳамияти йўқ.  Чунки, гап масофада эмас, балки эътиборда. Қолаверса, масофа узоқ бўлгани билан кўнгил яқин барибир. Буни узоқ давом этмаган бўлса-да,  ўзгача шукуҳ ва  завқ билан ўтган тантанали тадбир, унда айтилган ҳаяжонли, бироқ бирдай самимий  ният-тилакларда яққол сезилди.

 Судьялар олий кенгаши намунали фаолият кўрсатиб келаётган судьяларни турли шакл ва кўринишда рағбатлантириб келмоқда, Халқаро хотин-қизлар куни билан ўтказилган тадбир шуларнинг бири ҳисобланади.  Уларнинг барчасида “Инсон қадри” тамойили  акс этмоқда.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз опа-сингиллар!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech