Мураккаб коррупцион жиноятларни судда кўриб чиқиш: амалиёт ва халқаро тажриба

13 Март 2024 14:11 816 Чоп этиш

Бугун ”Мураккаб коррупцион ишларни судга қадар ва судда кўриш ҳамда ҳукм чиқариш билан боғлиқ муаммолар” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг бошланди.

Судьялар олий кенгаши ва “Минтақавий мулоқот” (Словения) ноҳукумат халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда халқаро экспертлар, ҳуқушунос олимлар ва мамлакатимизнинг жиноят ишлари бўйича судлар судьялари иштирок этмоқда.

Таъкидландики, коррупцияга қарши курашишнинг  самарали йўли ушбу иллатнинг барвқат олдини олиш билан бир қаторда  мазкур тоифадаги жиноят ишларини  кўриб чиқишда унга йўл очиб бераётган омилларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича судлар томонидан  таъсирчан чоралар қўллаш, айниқса, айбдор шахслар доирасини тўла аниқлаш, уларнинг жавобгарлик масаласини қонуний ҳал қилиш ҳам муҳим  ҳисобланади.

Тадбирнинг биринчи кунида коррупцион жиноятларнинг хос хусусиятлари, мураккаблиги келиб чиқиб, дастлабки суд эшитувидан ҳукмгача бўлган жараёнлар, хусусан, рақамли далилларнинг олиш ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, гувоҳлар билан ишлаш, бир нечта жиноят ишларини бирлаштириш ёки алоҳида иш юритувга олиш, айбга иқрорлик бўйича келишувлар, жиноий даромадларни легаллаштиришга оид масалалари ҳамда мазкур тоифадаги ишлар борасида матбуот ва жамоатчиликни хабардор қилиш  бўйича АҚШ, Словения давлатлари  тажрибалари билан танишилди.

 Жонли мулоқотлар жараёнида коррупцион жиноят турлари ва унинг иштирокчиларига хатти-ҳаракатлари малакалаш ҳамда жазо тайинлаш, компенсация ва унинг ҳуқуқий асослари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Халқаро тадбир эртага ўз ишини давом эттиради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech