Тизимда навбатдаги тайинловлар амалга оширилди

4 Апрель 2024 10:21 1518 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ваколатига қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда  ваколати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айримларини ваколати муддатига қайта тайинлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Якунда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Алиев Умиджон Хакимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Обидинов Ғиёсиддин Низамидинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Исомиддинов Хуршидбек Кобилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг раиси лавозимига;

Усанов Ғайрат Норқўзиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси лавозимига;

Болтаев Музаффар Исмаилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Аюбжонов Нозимжон Махаммадаминович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

 Шунингдек:

Ҳайдаров Ўткур Муҳаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди  ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Мухамедов Санжар Хайдаралиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Пискент туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Имомов Ахроржон Анварович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

 Омонов Музаффар Нормуродович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

 Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech