Андижон, Янгиариқ, Қибрай туман судларига янги раислар ва бошқа тайинловлар

17 Апрель 2024 18:00 4283 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани хабари берилганди. Бугунги йиғилиш кун тартиби нисбатан ихчам бўлса-да, узоқроқ давом этдики, бу ҳол кун тартибидаги масалалар юзасидан муҳокамалар кескин ва қизғин муҳокама этилганини билдиради.  Хусусан, раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатилган муқобил номзодлар очиқ танловда яхшигина “тер тўкишига” тўғри келди. Муҳокамалар  якунида  тегишли қарорлар қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Сиддиков Музаффаржон Иброхимович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Омонов Зафаржон Рахмоналиевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Авезов Хамид Машарибович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Жуманиёзов Жамолбек Шакирович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Чоршамиев Чори Пардаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Мамиров Шерзод Нормахаматович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг судьяси лавозимига;

Саидмурадов Мансур Ёрмухаммадович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Умиров Бекзод Дилмуратович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг судьяси лавозимига;

Мирзаев Норбек Искандарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech