РАСМИЙ МУНОСАБАТ

1 Май 2024 14:28 1340 Чоп этиш

"Telegram" мессенжеридаги айрим каналларда эълон қилинган Бухоро вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосарига нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишнинг суд томонидан такрор-такрор қайтарилганлигига оид хабар кенгроқ изоҳ талаб қилади.

Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш автоматик тақсимотга кўра, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси  иш юритувига келиб тушган. Бироқ унда қатор процессуал камчиликлар аниқлангани боис иш суднинг ажрими билан (камчиликларни бартараф қилиш учун) тегишли органга қайтарилган (27. 02. 2024й).

Шундан кейин маъмурий ҳуқуқбузарликка доир мазкур ишнинг электрон шакли неча марта судга юборилган бўлcа, унинг қоғоз шакли  тақдим этилмагани боис шунча марта ортга қайтариб юборилган. Бу жараёнда иш бирор-бир судьянинг иш юритувига тушмаган ва ҳеч қандай суд ҳужжати қабул қилинмаган.

Бироқ, дастлабки ўрганишларга кўра, ишни қайтариш ҳақида жорий йилнинг 27 февралида қабул қилинган (биринчи ва ягона) суд ажрими ва иш ҳужжатлари ўз вақтида тегишли органга етиб бормаган кўринади. Бунга кимлар ва қандай омиллар  сабаб бўлганига эса хизмат текшируви йўли билан аниқлик киритилиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Бухоро вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилаётган хизмат текшируви натижаси бўйича қўшимча ахборот  берилади.

 Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech