Ибратли умрларнинг оташин ҳикоялари
Инсон умри бир нафаслик, деймиз. Аммо шу бир нафас хам кишининг ўзидан катта мерос колдириши, хотираларда абад сақланувчи ишларни қилиши, яхши гаплар билан эсланиши учун етарлидир. Бундай инсонлар бошқаларга ўрнак бўлади. Турли илмий ва бадиий асарлар учун қаҳрамонга айланади.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан бугунги кунда фаолият юритаётган судьялар учун ана шундай том маънода ибрат мактаби бўладиган, ҳалол-пок яшаб, одамлар орасида алоҳида ҳурмат қозонган, юксак мартабага эришган машҳур судьялар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган туркум китоблар нашр этилмоқда.
Мазкур китобларни чоп қилиш асносида янги жамиятимизнинг бош мақсадига айланган инсонни эъзозлаш ғоясининг ҳаётий рўёбига муносиб ҳисса қўшиш кўзда тутилган.
Ўтган йили босмадан чиққан Турсунали Акбаровнинг “Одиллик ва оддийлик саодати” ҳамда Арслон Эшмуродовнинг “Муносиб яшамоқ бахти”, “Матонатли аёл қиссаси” китоблари ҳам ана шундай хайрли ва эзгу ишнинг давоми, десак, муболаға эмас.
“Одиллик ва оддийлик саодати” китобида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Фахрий судья” кўкрак нишони соҳиби Бахтиёр Мирбобоевнинг ибратли ҳаёт йўли ва фаолия-ти ҳақида ҳикоя қилинади.
Ҳуқуқшунослар, мазкур соҳага энди қадам қўяётган толибу илмлар ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлида меҳнат қилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари учун ажойиб туҳфа бўлган “Муносиб яшамоқ бахти” китоби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, таниқли давлат важамоат арбоби Алишер Мардиевнинг шарафли ҳаёт йўлига бағишланган.
“Матонатли аёл қиссаси” китоби орқали эса эл орасида машҳур бўлган, умрининг катта қисмини судьяликдек оғир ва машаққатли соҳага бағишлаган юртдошларимиздан бири, узоқ йиллар суд-ҳуқуқ тизимида самарали иш олиб борган суд фахрийси Умсун Астанова ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишасиз.
Умуман олганда, ушбу уча-ла китоб ҳам ибратли умр-ларнинг оташин ҳикояларидан ташкил топган. Уларни ўқиш чоғида баъзан қаҳрамонларга таҳсин айтасиз, баъзида юзингизга табассум югуради, баъзан эса кўзингизга ёш келади...
Ушбу китоблар кўнглингиз ва кутубхонангиздан муносиб ўрин эгаллашига ишонамиз.
(“Халқ сўзи” газетаси, 2024 йил, 1 май.
84(8707)-сон)