Ўтаётган ҳар кунларнинг бугундаги манзараси

8 Май 2024 17:09 570 Чоп этиш

Муҳим саналарнинг ўзга хос завқи, ўзгача шукуҳи бўлади. Бироқ “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”нинг завқидан кўра масъулияти устуворроқдир. Айни санада тинчлик ва хотиржамлик қанчалар олий неъмат экани, юрт учун ўзини фидо қилган аждодларни хотирлаш баробарида келажак олдидаги бурч  янада теранроқ ҳис этилади.   Зотан, Хотира ва Қадр тушунчалари замирида инсон ўзлигини англаши, одамийлик фазилатларини улуғлашдек қадриятлар ётади.  Инсоннинг азизлиги, хотиранинг муқаддаслиги ҳам шунда.

Инсон қадрини улуғлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Бунинг ҳуқуқий асоси “инсон-жамият-давлат” тамойилига қурилган Янги Ўзбекистон Конституциясида яққол акс этган.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 декбардаги фармонида ҳам мазкур тамойил  ўз аксини топганини кўриш мумкин. Мазкур ҳужжатда  судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбир белгиланиши билан бирга  одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан судьялар алоҳида эътиборга олингани билан ҳам аҳамиятлидир.

 Ушбу фармон асосида жорий этилган “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан намунавий фаолияти билан ҳурмат қозонган фахрийлар тақдирланиб келинмоқда. Ўтган уч йилда 203 нафар фахрийларимиз шундай эътирофга муносиб кўрилди.

 Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан яна 25 нафар устозларнинг кўксига “Суд фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда тақиб қўйилди. Шу муносабат билан Судьялар олий кенгашида ўтган мухтасар тадбирда фахрийларнинг меҳнатлари яна бир бор ҳақли равишда эътироф этилди.

 Тадбир онлайн шаклда ўтказилгани унинг аҳамияти таъсир қилмади ҳисоб. Чунки, масофа узоқ бўлса-да, кўнгил яқин.

Таъкид этилдики, инсон қадрини улуғлаш, ўтганларни ёд этиб, ёнимиздагиларнинг эъзозлаш мавсумий санага айланига йўқ, аксинча, кундалик ҳаёт ва фаолиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. “Хотира ва қадрлаш куни”да эса ўтаётган кунларимиз акси шу санада  яққолроқ кўринади, холос.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech