Ўқув курслари бошланди

13 Май 2024 17:26 1415 Чоп этиш

Тест синови асосида икки юз нафар судьядан олтмиш нафари танлаб олиниб, раҳбар судьялик лавозими учун номзодлар захирасига қабул қилингани, улар учун  ҳадемай  қайта тайёрлаш курслари бошланиши хабари берилганди.

Фурсат етиб, бугун сараланган судьяларнинг биринчи гуруҳи учун таҳсил бошланди.

Ўқув дастурлари суд бошқарувини самарали ташкил этиш, ташаббускорлик, вазифаларни аниқ шакллантириш, муайян муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш  каби қатор мезонлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, машғулотлар ҳуқуқшунос олимлар, малакали психологлар ва катта тажрибага эга суд фахрийлари томонидан олиб борилиши кўзда тутилган.

Қайта тайёрлаш курси икки ой давом этади. Якунда имтиҳон топширилиб, муваффақиятли ўтганларга тегишли сертификат берилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech