Тизимда навбатдаги тайинловлар: айрим судьяларнинг иш жойи ўзгарди

15 Май 2024 19:39 4489 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида бўлиб ўтаётгани хабари берилганди.

 Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар  кўриб чиқилган йиғилишда  айниқса, ваколати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, тавсия этилган яна бир гуруҳ судьяларни эса  ваколати муддати даврига қайта тайинлашга  оид масала  муҳокамаси  қизғин ва кескин кечди.

Якунда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Алиқулов Баҳодир Арсланович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Валиев Дилмурод Убайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Полванов Баҳодир Хусаинович – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг раиси лавозимига;

Алмаматов Темур Куйлибаевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Дониёров Илёс Абдужабборович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди.

Бундан ташқари:

Каюмов Баходир Эркинжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси лавозимига ;

Байбеков Аъзам Абдурашитович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Хасанов Дилшод Розбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг раиси лавозимига;

Сайдахмедов Аббос Алижонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Султанова Адила Хайритдиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Холиков Умиджон Абдумажитович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Латипов Усмон Яхшибоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Мадрахимов Фахриддин Адхамжон ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Эргашев Олим Шавкатович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Баракаев Ойбек Нуруллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech