Диплом – қўлда, олдинда - танлов

16 Июль 2024 17:38 896 Чоп этиш

Бугун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Cудьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси ( 2023/2024 ўқув йили) битирувчиларига магистр дипломи топширилди.

 Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда   Судьялар олий кенгаши, Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар ассоциацияси мутасаддилари, фахрийлар ҳамда  битирувчиларнинг  яқин қариндошлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар судьялик  лавозимининг шарафи ва масъулиятига кўпроқ тўхталди, Судьялар олий мактабида олган билим ва кўникмалар одил суд ҳокимиятининг равнақи сарфлашларига ишонч билдирди, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш орқали суд бўлган ишончни янада оширишга муносиб ҳисса қўшишлари лозимлигини айтиб,  келажак фаолиятига омадлар тилади.

Шундан сўнг дипломлар ўз эгаларига тантанали топширилди.

Жорий ўқув йилида  Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсини 153 нафар тингловчи  битирди. Уларнинг 48 нафари жиноят, 47 нафари фуқаролик, 30 нафари иқтисодий ва 28 нафари маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича таҳсил олди.

Битирувчиларнинг  41 нафари хотин-қизлар, 20 нафари  магистр даражасига эга ҳамда 4 нафари юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳисобланади.

Битирувчиларни олдинда яна бир синов кутиб турибди. Улар энди Судьялар олий кенгаши томонидан ўтказиладиган (судьяларни танлаш ва тайинлаш бўйича) очиқ танловда иштирок этади. Танловдан муваффақиятли ўтганлар судьялик лавозимига тайинланади.

Маълумот учун: Кенгаш ҳузурида Судьялар олий мактаби ташкил этилганида бери ўтган беш йилда жами 345 нафар судьяликка номзодлар таҳсил олган бўлса, 323 нафари (93,6 фоизи) судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech