Олти китоб тақдимоти

2 Август 2024 16:11 773 Чоп этиш

Бугун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг иқтисодий ҳуқуқ йўналиши  профессор-ўқитувчилари ва судьялар томонидан тайёрланиб, нашр этилган олтита юридик адабиётлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Судьялар олий кенгаши, Олий суд,  Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, Юристлар малакасини ошириш маркази, Адвокатлар палатаси, банк, солиқ органлари мутасаддилари, ҳуқуқшунос олимлар, экспертлар ва иқтисодий судлар судьялари иштирок этди.

Таъкидландики, Судьялар олий кенгаши ташаббуси ва Кенгаш ҳузуридаги  Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари саъй-ҳаракатлари билан мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, юридик адабиётлар нашрига алоҳида эътибор қаратилмоқда.   Ўтган қисқа даврда ўнга яқин жиноят ва фуқаролик ҳуқуқига доир қатор қўлланма ва адабиётлар босмадан чиқарилди. Қонунчиликдаги янгиликлар,мавжуд ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, суд тизимида жорий этилган тартиблар ва уларнинг шарҳлари акс этган  юридик адабиётлар судьялар учун зарур манбалар бўлиш бир қаторда суд ишлари сифатини янада ошириш ва амалиётни бирхиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Бугун тақдимоти ўтказилган иқтисодий ҳуқуққа доир   юридик адабиёт  ҳам бундан  мустасно эмас. Эътиборлиси, янги нашрлар бир-бирини тўлдириб боради.  Хусусан, Тадбиркорлар ҳуқуқи суд ҳимоясида”, “Иқтисодий ҳуқуқий фанлар бўйича тестлар тўплами”  китоблари ҳамда “Иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиби” номли рисола “Шартномалар, даъво аризалари, медиация ва ҳакамлик судлари”, “Иқтисодий ишлар бўйича суд ҳужжатлари намуналари” каби амалий қўлланмаларининг мантиқий ва тадрижий давоми дейиш мумкин.

Иқтисодий қонунчиликнинг эркинлашуви ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланиши, қолаверса, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси ошиши натижасида иқтисодий судларга тааллуқли ишлар доираси тобора кенгайиб бормоқда. Бу эса иқтисодий ҳуқуққа доир адабиётларга эҳтиёж  пайдо қилмоқда. Бугун тақдимоти бўлиб ўтган юридик адабиётлар мазкур эҳтиёж натижасидир. Уларда тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатлар содда тил, имкон қадар қисқа ва лўнда баён қилингани билан аҳамиятлидир. низолар ва тўловга қобилиятсизлик фанларидан олган билимларини синовдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.

Амалий қўлланмалар нафақат Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ўқув жараёнларида, балки тадбиркорлик субъектлари, иқтисодий суд судьялари, суд ходимлари, судьялик лавозимига номзодлар, адвокатлар, юридик хизмат ходимлари ҳамда юридик таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, мустақил изланувчилар, магистратура тингловчилари ва талабалари  учун ҳам мўлжалланган.

Тадбирда сўз чиққанлар янги нашр этилган адабиётларнинг аҳамиятидан келиб чиқиб, унинг тарғиботига эътибор қаратган ҳолда жамиятнинг манфаатдор қатламларига етказишда ўзаро ҳамкорлик заруриятлари ҳақида алоҳида тўхталдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech