Кенгаш иши эртага ҳам давом этади

6 Август 2024 23:57 3617 Чоп этиш

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши кун тартиби кенг бўлди.  Қизғин ва кесикин ўтган ўтган муҳокамалар  якунида тегишли қарорлар қабул қилинди. Хусусан, бир нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, 20 нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Шунингдек, бугун ўтган йиғилишда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг 15 нафар битирувчисига ишонч билдирилди.

 Очиқ танлов эртага ҳам давом этади.  Унда Кенгаш аъзолари   Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчиларини муқобиллик асосида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Судьялар олий кенгашининг бугунги йиғилишида қабул қилинган қарорларига кўра:

Турдибеков Азизбек Турдибекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Хафизов Жахонгир Исманалиевич – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Мархамат туман судининг судьяси лавозимига;

Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинлансин;

Жўрабоев Сардор Тахирович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Базаров Азизбек Махмудович– судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Курбанов Хуршид Рашидович– судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Исаев Хусниддин Абдунабиевич– судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг судьяси лавозимига;

Арипов Тимур Усанович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинлансин;

Очилов Шерали Абдусаломович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг раиси лавозимига;

Шарипова Лайло Исмоиловна – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинлансин;

Жўрабоев Дадажон Шавкатбекович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг судьяси лавозимига;

Ўроқов Музаффар Муҳиддинович –судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг судьяси лавозимига;

Рахимова Хадича Жалиловна – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг судьяси лавозимига;

Тогоев Шерали Рамазонович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Бобоназаров Жахонгир Нуралиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига;

Исмаилов Мавлонбек Матёқубович– судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Якккасарой туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига;

Бектураев Бехзод Аббосович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг судьяси лавозимига;

Маманов Қахраман Мусурманович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг судьяси лавозимига;

Хикматуллаев Фарход Рихсибаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг раиси лавозимига;

Халикназарова Дилноза Анваровна –  судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига;

Бобонов Зафар Қувондиқович– судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech