Судьялар ҳамжамиятининг янги аъзолари: улар фаолиятини жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларида бошлайди

19 Август 2024 20:46 4044 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчиларини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

 Муҳокама якунида жиноят ҳуқуқи йўналиши бўйича таҳсил олган  ўн уч нафар  номзод судьялик лавозимига лойиқ кўрилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Эгамназаров Сардор Сайдуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Рузметов Бахтиёр Назирбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судининг судьяси лавозимига;

Махмудов Яхёхон Абдурашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг судьяси лавозимига;

Музаффаров Улуғбег Умарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Аблакулов Уткир Хуррамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Эргашев Ёрқин Якубжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг судьяси лавозимига;

Якубов Фахриддин Утаганович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг судьяси лавозимига;

Беркинов Эркин Нормаматович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг судьяси лавозимига;

Мухаммадиев Фаррух Илхомович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судьяси лавозимига;

Наврузов Жиянбек Адибекович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг судьяси лавозимига;

Азимов Акбар Алиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг судьяси лавозимига;

Юсупова Донахон Шерипбаевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Махмудов Сирожиддин Сайфиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech