Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларга янги судьялар тайинланди
Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчилари илк бор судьялик лавозимига тайинланди. Улар ўз фаолиятини фуқаролик ишлари бўйича судларда бошлайди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Кенжаев Козим Қурбонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Бафоев Бахрилло Исмоилович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Очилов Рахим Хужакулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Пўлатов Хуршид Юлдашевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Худойқулов Умедилло Равшанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Хакимов Ойбек Бобохонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Бердиев Умид Хамдамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Рўзиев Ўктам Улмасович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Туйчиева Барчиной Искандаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Шукуров Рустам Саитқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Ташкулова Ойдин Насритдиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Зайниева Шаҳноза Шамсиддиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Гулямова Назокат Рахимовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Джумаева Гулҳаё Камилжоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Турсунова Наргиза Ахтамовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.