Очиқ танлов якунланди: натижалар маълум

29 Август 2024 19:53 4740 Чоп этиш

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги очиқ танлов шаклидаги йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг маъмурий ва иқтисодий ҳуқуқ йўналишида таҳсил олган яна бир гуруҳ битирувчиларни судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи йиллик муддатига тайинлаш масаласи муҳокама қилинди. Якунда ўн олти нафар номзод судьялар ҳамжамиятининг аъзоларига айланди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Тўйчиев Хуршид Хамдамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Шералиев Шуҳрат Жанишбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Абдурахмонов Лочин Ғуломович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Чулиев Санжар Эшимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Сулайманбекова Хилола Улуғбековна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Рахимов Абдулла Шухратович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Байбекова Машҳура Бурибайевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Хакимов Акмал Боймуродович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Тошпулатов Хумоиддин Мамадиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Абдуллаев Ботиржон Мухиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Рузметов Расулбек Рузметович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Розумбетов Элмурод Камилжанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Облокулов Мунис Мусинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Юлдашов Сирожиддин Артикбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Пардаев Бобуржон Мирзоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Турсунов Нодир Собирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech