Кенгашдан сўнг: қайси судья фаолиятида қандай ўзгариш?

12 Сентябрь 2024 17:05 4357 Чоп этиш

 Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилишида айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколат муддати даврига қайта тайинлаш масаласи  кўрилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Набиев Мажид Садуллоевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Қодиров Шуҳрат Абдираҳимович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Тўраев Зайниддин Суюнович  – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Элиев Шерзод Худойқулович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Тўраева Нилуфар Эсановна – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Бўриев Дилмурод Боходирович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Туракулов Тулкин Байтураевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ҳайитов Ойбек Ҳақбердиевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Муинов Бобир Баратович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Умиров Бахтиёр Эргашович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Мухиддинов Акром Раббонақулович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Мавлонова Дилбар Сувоновна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech