Айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

2 Октябрь 2024 20:34 5424 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Қизғин ва кескин ўтган муҳокамалар якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Холов Қосим Исматович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг раиси лавозимига;

Ахмедов Шухрат Саиджаббарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Матмусаев Икроржон Иброхимович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ахмеджанова Шойрахон Алижоновна – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Сатвалдиев Илхомжон Атажанович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Назиров Шерзод Эркинжанович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Хасанов Бахтиёржон Абдумуталибович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Қуваталиев Азамат Кимсанбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Абраев Хасан Чориевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ачилов Жасур Рахматович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Эргашев Азиз Эркинович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Анаров Фуркат Шухратович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ханаев Умидджан Умаралиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Абдулхаев Абдулла Абдурахманович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ярашев Завқидин Зайнидинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Нишанов Санжар Юлдибаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Каримов Хушнуд Римбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Қурбанов Исомиддин Бахритдинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Раимкулов Нодиржон Носирович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech