Тўққиз нафар судьянинг иш жойи ўзгарди

22 Октябрь 2024 18:37 4168 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Муқобиллик асосида ўтган танлов якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Ғозиев Шукрулло Хаджамкулович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Назаров Комилжон Абдусаидович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Абдуллаев Тўлқин Бектемирович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Расулов Ойбек Мелисович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди;

Тураев Захриддин Махмудович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Сотволдиев Хаётбек Турғунович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Рахматов Аброр Алиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Саттаров Омон Илхамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Хажиев Мақсуд Илхомович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech