Форумда адлия ва нотариал палата вакиллари ҳам иштирок этди

31 Октябрь 2024 18:18 627 Чоп этиш

Бугун Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг навбатдаги форуми бўлиб ўтди.  Конституциявий суд, Олий суд судьялари, Клуб масъуллари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган маъмурий судлар судьялари иштирокидаги ушбу тадбирга адлия ҳамда нотариал палата вакиллари ҳам  таклиф этилди.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида  Ўзбекистон Судьялар клубининг онлайн-форумида маъмурий судлар амалиётида учраётган муаммолар ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш юзасидан 13914 та мавзу муҳокама қилинган. Хусусан, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиясини амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш, қайта тиклаш ҳамда тугатишга доир ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш масаласи энг кўп муҳокама мавзусига айланган.

 Мавзу аҳамияти ва долзарблигидан келиб чиқиб, тадбир кун тартибидаги масалалар адлия ва нотариал органлардан вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Давра суҳбати шаклида ўтган тадбирда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолиятига доир низоларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиётида вужудга келаётган муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари хусусида сўз борди. Кулбнинг масъул аъзолари томонидан тавсиявий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, суд амалиётини бирхиллаштириш бўйича айрим ҳуқуқий нормаларини такомиллаштириш ва Олий суд Пленуми қарори шаклида тушунтириш беришга заруриятига доир масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли таклифлар ишлаб чиқишга  келишиб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech