Тайинловларга оид очиқ танлов якунланди
Судьялар олий кенгашининг тайинловларга оид очиқ танлов шаклидаги йиғилиши якунланди. Муқобиллик асосида ўтган жараён натижаларига кўра, тўққиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди.
Шунингдек, ваколат муддати якунига етган судьялардан ўн икки нафари фаолиятини давом эттирадиган бўлди: улар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Разиков Акмал Зухриддинович - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Сулайманов Нодир Баходирович - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Очилов Улуғбек Сайдирасулович - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Ёриев Илхом Олимович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Аширматов Сагдулла Нигматович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Матниязов Сардорбек Хожиназарович - судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Эргашев Маъруфжон Махмуджонович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Хакимов Ойбек Саъдуллаевич - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Тошев Дусмурод Баратович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек:
Акрамов Акрам Равшанович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Шералиев Улугбек Қодирович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судининг раиси лавозимига;
Солиев Умиджон Махмудович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Назирбеков Ахмаджон Салимжонович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг раиси лавозимига;
Тожиев Жўрабек Мухторович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Жаббаров Иброхим Султонмуратович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг раиси лавозимига;
Раупов Жонибек Муродкулович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Иштихон туман судининг раиси лавозимига;
Саидов Ҳикмат Раматжанович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг раиси лавозимига;
Чориев Дилшод Шавкатович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Сафаров Абдулла Ҳусанович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Расулов Ўктам Хайдарович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг раиси лавозимига;
Сайфиддинов Сирожиддин Шарофиддинович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.