Танловдан кейинги тайинловлар
Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кун тартибидаги барча масалалар, айниқса, ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига, шунингдек, муқобиллик асосида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга доир масалалар қизғин ва кескин муҳокама қилинди.
Якунда Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Жўраев Дилмурот Мухторович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Бекпулатов Тахир Салимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Каюмов Мухаммад Вохидович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Бундан ташқари:
Исаров Кахрамон Ирисалиевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг раиси лавозимига;
Хуррамов Ўктам Хуррамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Тожибоева Гулбахор Пўлатовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Мирзаахмедов Шоҳрух Хидирбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Исмаилов Шухратжан Саидахмадович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Эргашев Авазжон Йигиталиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси лавозимига;
Нажимов Жамолиддин Тўхтаназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Кулдашев Жахонгир Абдуганиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судининг раиси лавозимига;
Икромов Анвар Ашурович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Турсунова Навбахор Эшмуродовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
Умматова Мавлудахон Қодировна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.