Суд ва сунъий интеллект: махсус ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди

14 Декабрь 2024 13:28 302 Чоп этиш

 Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Марказий Осиё Сунъий интеллект Ассоциацияси ташаббуси билан “Судлар фаолиятига сунъий интеллектни жорий этиш: имкониятлар ва муаммолар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Анжуманда суд тизими ва ҳуқуқни мухофаза этувчи идоралар вакиллари, ҳуқуқшунос олимлари, ахборот-технология соҳаси вакиллари,  Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида  тингловчилар,  шунингдек вилоят ва унга тенглаштирилган судларининг судьялари (масофадан), оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ( 14.10.2024 й.ПҚ-358-сон) билан Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш Стратегияси қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, сунъий интеллект технологиялари ривожланишининг жорий ҳолати ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда сунъий интеллектни кенг қўллаш, жадал ривожлантириш мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишлари белгиланди.

 Анжуманда судлар фаолиятига сунъий интеллектни жорий этиш орқали одил судлов сифатини янада яхшилаш, фуқароларнинг судга бўлган ишончини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу борадаги халқаро тажриба, судлар фаолиятига сунъий интеллектни жорий этишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари  хусусида сўз юритилди, илмий изланиш олиб бораётган олимлар ва мутахассислар мулоҳазаларини  тингланди.

Конференция якунига кўра судлар фаолиятида сунъий интеллектни жорий этиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech