Олти нафар судья фаолиятини янги муддатда давом эттиради

18 Декабрь 2024 19:03 3299 Чоп этиш

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида  ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга доир масала кўриб чиқилди. Муҳокама якунида улардан олти нафарига қайта ишонч билдирилди.

Энди улар судьялик лавозимидаги фаолиятини янги (ўн йиллик) муддатда  давом эттиради.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Ашуров Нодир Найимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг раиси лавозимига;

Расулов Ойбек Мелисович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига;

 Хайдаров Шерзод Шухратович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига ;

Кенжаева Нигора Эсанбоевна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Рахманов Рустамжон Нуъманович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимига;

Ражабов Абдуқодир Амонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech