Судьялар корпусига янги аъзолар қабул қилинди

18 Декабрь 2024 19:09 3669 Чоп этиш

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли битирган:

Салохиддинов Жамшид Жамолович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси лавозимига;

Мирзаева Азиза Асатовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси лавозимига;

Якубов Бекзод Эркинбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Боғот туман судининг раиси лавозимига;

Акбутаев Элдор Бакирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Убайдуллаев Жасурбек Абдурашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимига;

Маматбаева Мохидил Ганиевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Махмудова Мадина Аскарбековна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Байназаров Абдиғаффар Баҳодирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech