Судьялар клубининг навбатдаги онлайн-форуми

24 Декабрь 2024 15:43 865 Чоп этиш

Кеча Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг фуқаролик ишлари бўйича судлар судьяларининг онлайн-форуми бўлиб ўтди.

Бу галги форум аввалгиларидан фарқ қилди. Аввал Клуб электрон платформасида энг кўп муҳокамага сабаб бўлган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган бир қанча низолар, уларни суд тартибда кўриб чиқишга доир масалалар битта форум кун тартибига киритилган бўлса, бу сафар анъанавийликдан бироз чекинилди. Яъниким, форумда бир қанча эмас,  долзарблигидан келиб чиқиб,  фақат битта масала муҳокама қилинди.  Бироқ бу - Клуб платформасида муҳокама мавзусига айланган бошқа  мавзу-масалалар эътибордан четда қолади, дегани эмас. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низолар тоифаларга ажратилиб, ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида мулоқот қилиш мақсадга мувофиқ деб топилдики, Клуб мутасаддиларининг бундай қарори  мавзуни атрофлича муҳокама қилиб, кенгроқ тавсиялар бериш имкониятини яратади.

Кечаги форумда  ишга тиклаш ва иш ҳақи ундиришга доир низоларни судлар кўриб чиқилиши, ушбу тоифадаги айрим низоларнинг хос хусусият ва  мураккабликлари, суд амалиётида қонун ҳужжатларини қўллашда юзага келаётган номутаносиблик ва ҳуқуқий бўшлиқлар, уларни бартараф этиш учун Олий суд Пленуми даражасида тушунтиришлар бериш эҳтиёжи каби масалалар муҳокама қилинди.  

Айтилдики, ишга тиклаш масаласи ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Судлар бу жараёнда қарорларни қабул қилишда қонунчиликка асосланган ҳолда, ҳар икки томоннинг манфаатларини ҳисобга олишлари шарт. Шу билан бирга, ишга тиклашга доир қонун механизмларининг самарали ишлаши, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга катта ҳисса қўшади ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech