Ваколати муддати даврига қайта тайинланганларнинг ўн саккиз нафари раҳбар судьялик лавозимига лойиқ кўрилди
Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг тайинловларга доир очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда муқобиллик асосида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Муҳокамалар якунида йигирма тўққиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Уларнинг ўн саккиз нафари раҳбар судьялик лавозимида фаолиятини давом эттиради.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Мирзажонов Нодирбек Рустамович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Солиев Умиджон Махмудович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мамиров Шерзод Нормахаматович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Шайдоев Абдуманнон Муротович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Жумабаев Бекзод Абдувахидович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди;
Қораев Баходир Шарифович– судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Боёвут туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Эргашев Алишер Зайнуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Абдушукуров Фарход Зокирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Эшматов Шерзод Номозович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Акрамов Аброрхон Агзамович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Тилавов Толиб Бекжонович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Эшимов Шароф Зоирович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Эргашев Фарход Хамидович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Аллаев Убайдулла Садуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Жондор туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Садуллаев Бахтиёр Тўхтамуродович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Наимов Дилшод Кахрамонович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Бобоназаров Акмал Косимович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Бахтиёров Шаҳзод Бахтиёр ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Шукуров Орзимурод Абдураҳмонович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Акбарова Бибихон Адхамовна – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Номозов Нуриддин Шоғдорович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Санокулов Фазлиддин Носимович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек:
Рахимов Бобир Истамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Усманов Алишер Акрамович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Касби туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Шерматов Акмал Пўлатжон ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;.
Қахоров Олимжон Ибрагимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Омонов Умиджон Олимжонович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Суванов Сардор Бахадирович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Бундан ташқари:
Қамбаров Насибилло Тохирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Эгамбердиев Юнусжон Юсуфович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг раиси лавозимига тайинланди.