Мукофот ўз эгаларига топширилди

11 Январь 2025 13:27 1931 Чоп этиш

Йил якунига кўра, фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатиб   юқори рейтинг кўрсатгичлари эга бўлган судьяларга “Ибратли судья” мукофотини топшириш яхши анънага айланган.

 2024 йил якунига кўра, Судьялар олий кенгаши қарори билан 18 нафар судья шундай эътирофга лойиқ деб топилди.

Маълумки,  Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек одил судловни амалга оширишдаги намунали фаолият кўрсатаётган судьяларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш мақсадида «Ибратли судья» мукофоти таъсис этиш белгиланган эди.

Мазкур фармон ижроси доирасида  судьялар фаолияти самарадорлигини очиқ ва шаффоф баҳолаш бўйича миллий электрон рейтинг баҳолаш дастури ишга туширилди. Ушбу электрон тизим инсон омилини кескин чеклаш баробарида судьялар фаолиятини очиқ, шаффоф ва энг муҳими - холис баҳолаш имкониятини яратди.

2022 йилдан бошлаб юқори рейтинг кўрсатгичларига эга судьялар  “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаб келинмоқда.

2024 йил якунига кўра,  Судьялар олий кенгаши қарори билан  18 нафар судья ушбу мукофотига лойиқ деб топилди.  Бундай эътирофга сазовор бўлганлар орасида Олий суд судьясидан то туман суди судьяларигача бор.

Бугун мукофотлар ўз эгаларига, шунингдек, яна бир гуруҳи фаол судьяларнинг ота-оналарига Судьялар олий кенгаши ташаккурномаси топширилди. 

2024 йил кунига кўра, “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланганлар:

Жавлиев Нурали Баходирович -Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси;

Рахманов Новруз Бабакулович - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси;

Хайдаров Рустам Рахмонович -Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси;

Тошев Дусмурод Баратович - Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси;

Шукурлаева Гули Юсуповна - Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси;

Назаров Расул Бахитович -  жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг тергов судьяси;

Омонов Зафаржон Рахмоналиевич -  жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг раиси;

Садуллаев Бахтиёр Тўхтамуродович – жиноят ишлари бўйича  Шофиркон туман судининг раиси;

Омонов Шеҳроз Тураевич -  фуқаролик ишлари бўйича  Жиззах туманлараро судининг раиси;

Қодиров Алибек Давронович - Қарши туманлараро иқтисодий судининг раиси;

Алиқулов Баҳодир Арсланович -  жиноят ишлари бўйича  Навоий шаҳар судининг раиси;

Инамов Авазбек Анварович - Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси;

Нуримов Орифжон Тоштемирович      - Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси;

Абдираимов Тулкин Мамараимович – жиноят ишлари бўйича  Шўрчи туман судининг раиси;

Қораев Баходир Шарифович – жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси;

Курбанов Соли Мурадович   - Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси;

Рузметов Мурод Улуғбекович – жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг раиси;

Абдуазимов Равшан Сабиржанович – фуқаролик ишлари бўйича  Ўртачирчиқ туманлараро судининг раиси.

Маълумот учун: бугунга келиб, “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланган жами судьялар 68 нафарга етди.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот котиби

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech