Икки нафар судья янги муддатга, уч нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди
Хабар берилганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича жорий йилдаги биринчи очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Муҳокамалар якунида йилнинг илк тайинловлари амалга оширилди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Амиров Шерзод Мамарашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг судьяси лавозимига;
Абдуганиев Санжар Абдурашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Шукурлаева Гули Юсуповна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Алиев Акмал Заирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Саидов Мақсудбек Норбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.