Жиноят ишлари бўйича судлар судьялари учун қисқа муддатли ўқув курслари бошланди

29 Январь 2025 17:33 451 Чоп этиш

 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари ҳамда вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг жиноят ишлари бўйича судьялари учун қисқа муддатли онлайн ўқув курслари  бўлиб ўтмоқда.

Суд амалиёти таҳлилларидан келиб чиқиб ташкил этилган ўқув курси  жиноят процессида фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллаш муаммолари ҳамда уларнинг ҳуқуқий ечимлари мавзусида бўлиб, Олий суднинг тажрибали судьялари спикер сифатида иштирок этмоқда.

Етарлича баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой тарзда ўтаётган   курсда шартнома шартлари бажармаслик (кредит, пудрат) оқибатларининг фуқаролик ва жиноий-ҳуқуқий жиҳатлари, реабилитация қилинган шахсларни ишга тиклаш, шунингдек, жиноят натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш, бу борада амалиётда юзага келаётган муайян ҳуқуқий бўшлиқлар ҳамда уларнинг қонуний ечимлари хусусида сўз бормоқда.

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан одил судловга эришиш даражаси ва сифатини янада яхшилаш, ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган ўқув курси якуни бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech