Икки туман судининг тергов судьяси фаолиятини янги муддатда давом эттиради ва бошқа тайинловлар...
Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ваколати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига, шунингдек, муқобиллик асосида, айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга доир масалалар муҳокама қилинди.
Муҳокамалар якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хусусан:
Шарипов Азизжон Собирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Яхёхужаев Рахмонхон Ғозиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Хафизов Жахонгир Исманалиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Шахобутдинов Камолдин Садирдинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг тергов судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Ғафуров Нодиржон Нарзуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;
Хушваков Азамат Ибрагимович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод этилди;
Назиров Умиджон Иномжонович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;
Темиров Азамат Таиржонович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;
Комилжонов Феруз Комилжонович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;
Хамраева Адолат Жабборовна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;
Абдуллаев Нурбек Райимбердиевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.