Қисқа муддатли ўқув-курслари бошланди

17 Март 2025 12:17 344 Чоп этиш

Давлат раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишдаги маърузасидан келиб чиқиб, суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида судьялар учун қисқа муддатли махсус ўқув-курслари бошланди.

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Кенгаш ҳузуридаги Cудьялар олий мактаби ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида  ўтказилаётган ўқув курсида қуйи ва ўрта бўғин судлари судьялари масофадан иштирок этмоқда.

Ўқув дастуридан қоррупцияга карши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, хорижий давлатлар тажрибаси ва миллий амалиёт,  манфаатлар тўқнашуви ва унинг олдини олиш,  давлат идоралари фаолияти очиқлигини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижроси каби мавзулар ўрин олган бўлиб, машғулотлар ҳуқуқшунос олимлар,  амалиётчилар, шунингдек, Кенгаш ва Олий суд судьялари томонидан олиб борилмоқда.

Жонли мулоқот шаклида ўтказилаётган ўқув-курсларида суд ҳокимияти мутстақиллигини таъминлаш, судьяларнинг одил судловни амалга ошириши билан боғлиқ фаолиятига аралашувларнинг олдини олиш, бу борада тизим вакилларининг масъулияти ва мажбуриятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech