Саккиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

19 Март 2025 16:48 3971 Чоп этиш

Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидаги бир қанча масалалар қатори айрим судьяларни очиқ танлов ва муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Қабул қилинган қарорларга кўра:

Имомов Бобир Тойирович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Рахматов Фаррухжон Эркинович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Худаяров Шухрат Тўйчиевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Абдураимов Хусниддин Камолдинович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Давлатов Баходир Худайберганович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Қазақов Махмуд Баҳодирович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Бобоназаров Музаффар Абдушарипович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Каримов Жаҳонгир Абдужалилович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech