Кенгаши раиси Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари судлари судьялари билан ҳам очиқ мулоқот ўтказди

4 Апрель 2025 21:31 532 Чоп этиш

Очиқ мулоқотларда суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг одил судлов билан боғлиқ фаолиятига турли аралашувларнинг олдини олиш, тизимда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини янада шакллантириш, бу борадаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари бўйича сўз юритилди.

Ҳар икки тадбир аввалида мансаб ваколатини суиистеъмол қилишнинг аччиқ оқибатлари акс этган видеолавҳа намойиш этилдики, кўп эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал: бугун  жазо ўтаётган тизимнинг собиқ вакиллари афсус-надоматлари бошқалар учун сабоқ бўлиши керак. Тадбирга судьяларнинг оила аъзолари ҳам таклиф этилганининг сабаби ҳам шунда. Чунки, инсон камоли ва заволида оиланинг ўрни катта.

Тадбирда мамлакатимизда изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида суд ҳокимияти нуфузини ошириш, судьяларнинг чинакам мустақиллигини самарали таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Ушбу эътибор судьялар ҳамжамияти аъзолари зиммасига улкан масъулият юклайди. Масъулият судьядан қатъият, қасамёдга содиқлик ва ҳалоллик талаб қилади. Шу боис ҳам, Судьялар одоби кодексида белгиланганидек, тизимнинг вакиллари одоб ва ахлоқнинг умумэътироф этилган қоидаларига амал қилиши, ҳар қандай вазиятда ҳақиқатпарвар бўлиши, суд ҳокимиятининг нуфузини туширадиган ва судьянинг обрў-эътиборига путур етказадиган, айниқса, унинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт.

Очиқ мулоқотларда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг мажбуриятлари ва Судьялар одоби кодексига риоя этилишида Малака  ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш, бу борада зарур қўшимча чоралар кўриш зарурияти хусусида тавсиялар берилди.

Судьялар ўз иш юритувидаги ишларни ўз вақтида қонуний кўриб чиқишлари, сансалорлик оворагарчиликка йўл қўймасликлари, ҳар бир иш замирида инсон тақдири, ҳақ-хуқуқи ётганлиги доим эътиборида бўлиши шартлиги эса жиддий равишда таъкидланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech