Кибержиноятчилик: қилмиш ва жазо, келажакка назар

26 Апрель 2025 12:25 420 Чоп этиш

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Судьялар олий кенгаши ва  Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамкорлигида Фарғона ва Наманган вилоятларида «Кибержиноятчилик: қилмиш ва жазо, келажакка назар” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.

Жиноят ишлари бўйича судлар судьялари иштирокида ўтган тадбирда  ахборот-технологияларининг мислсиз тараққиёти инсоният учун катта имониятлар тақдим этиши баробарида оғриқли муаммолар ҳам юзага келтираётгани ҳам қайд этиб ўтилди. Хусусан, кибержиноятчилик, бу борада сифатли одил судловни амалга ошириш тобора долзарб масалага айланмоқда.

Шундан келиб чиқиб, семинар-терингда малакатимизда  кибержиноятчилик бўйича вазият, унга қарши курашишнинг миллий-ҳуқуқий асослари, процессуал қонунчиликнинг янада такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди, қатор таклифлар ўртага ташланди.

Шунингдек, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, рақамли далиллар мақбуллигига ҳуқуқий баҳо бериш, айни жараёнда инсон ҳуқуқларини самарали таъминлаш ҳақида сўз юритилди. Замонавий криминалистиканинг имкониятлари, махсус техник криминалистик воситалари билан таништирилди.

 Кибержиноятлар билан боғлиқ  жиноятлар, бу  борада одил судловни амалга оширишда зарур кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этилган  шудай семинар-тренинглар бошқа вилоятларда ҳам ўтказилиши режада бор.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech