Онлайн ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда
Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялар учун ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курслари давом этмоқда.
Zoom электрон платформаси орқали бўлиб ўтаётган ўқув-курслар ҳудудлар кесими ўтказилмоқда. Апрель ойининг иккинчи ўн кунлигида бошланган масофавий тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, водий вилоятлари ҳамда жануб минтақасидаги судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судьялари иштирок этган бўлса, шу ҳафта Тошкент шаҳри, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари судьялари учун ўтказилиши кутилмоқда.
Ўқув-курсида, асосан, меҳнат шартномалари тузиш , ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ, шунингдек, ходимга интизомий жазо қўллаш ва иш ҳақи ундирилишига доир низолар, уларни судга ҳал қилиш имкониятлари, ушбу тоифадаги ишларнинг судларда кўрилиб чиқилиши, назария ва амалиёт уйғунлиги каби мавзулар муҳокама марказида бўлмоқда.
Ўқув-курслари Кенгаш ва Олий суд судьялари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда меҳнат ҳуқуқи бўйича экспертлар томонидан олиб борилмоқда.