Номзодлар захирасига киритлган судьялар учун қайта тайёрлаш курслари бўлиб ўтмоқда

8 Май 2025 12:34 1861 Чоп этиш

Судьялар олий кенгаши  қарори билан ўн етти нафар судья туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси ва раис ўринбосари лавозимларига номзодлар захирасига  қабул қилингани хабари берилганди.

Юқори рейтинг кўрсатичларидан ташқари фаоллик, ташаббускорлик ва бошқарув қобилияти сифатлари бўйича  танланлаган номзодлар учун икки ойлик қайта тайёрлаш курслари  бошланди.

Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида бўлиб ўтаётган қайта тайёрлаш курсларида судьяларнинг касбий билимларини чуқурлаштириш, суд маъмуриятчилигини юритиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, иш ва бошқарувни ташкил этишнинг инновацион шакл ва услубларини ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Таҳсил давомида иш жараёнида вақтни бошқариш, муайян муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотлар бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Ўқув машғулотлари Судьялар олий кенгаши ва Олий суд судьялари, ҳуқуқшунос олимлар, малакали психологлар ва катта тажрибага эга суд фахрийлари томонидан олиб борилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech