Судьялар яна дона сурди
Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан судьялар ҳамжамияти вакилларининг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда юқори иқтидорга эга бўлган судьяларни рағбатлантириш мақсадда ўтказиб келинаётган шахмат турнири бу йил ҳам давом этди.
Бу йилги мусобақа швейцар форматида ўтказилиб, унда 2 та лига вакиллари 7 та тур ўйинларини ўтказишди. Партияда ҳар бир ўйинчи учун вақт назорати 10 дақиқа этиб белгиланди. Агарда ўйин якунига етмай қайси рақибнинг вақти тугайдиган бўлса, ўша иштирокчига мағбулият ҳисобланди.
Судьялар олий мактабида ўтказилган турнирнинг натижаларига кўра, I- лигада чемпионликка фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Алишер Камаров сазовор бўлди. Иккинчи ўринни жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг тергов судьяси Алишер Нурматов қўлга киритди. Учинчи ўрин эса Қарши туманлараро иқтисодий судининг раиси Алибек Қодировга насиб қилди.
II-лигада ғолиблик шоҳсупасига жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси Шерзод Мадумаров кўтарилди. 2-3 ўринларни мос равишда Гулистон туманлараро иқтисодий судининг раиси Ихтиёржон Юсупов ҳамда ;иноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг тергов судьяси Фархад Ибрагимов қўлга киритишди.
Ҳар бир лига ғолиблари (1,2,3-ўрин) кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди, 4-5 ўрин эгаларига эса рағбатлантирувчи совғалар топширилди.