Бокуда муҳим ҳужжат имзоланди

20 Июнь 2025 11:48 246 Чоп этиш

 Озарбайжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар Судьялар кенгашлари раисларининг  3-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров иштирок этган тадбирда ТДТга аъзо давлатлар судьялари ҳамжамиятлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш, аввалги келишувлар ижроси ва истиқболдаги вазифаларлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш тарихий аҳамият касб этиб, унда Туркий Давлатлар Ташкилоти(ТДТ)га аъзо давлатлар Судьялар кенгашлари тармоғининг Низоми имзоланди.

Қайд этилдики, мазкур ҳужжат ТДТга аъзо давлатлар судьялари ҳамжамиятлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариб, қўшма лойиҳалар амалга ошириш, тажриба алмашинуви, суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, малака ошириш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш каби ишларга кенг имконият яратади.

 Шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасидаги институционал ҳамкорликни кучайтириб, жамоатчиликнинг суд ҳокимиятига нисбатан ишончини янада оширишга хизмат қилади.

Фото:Media.az

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech